“Ювентус” яна бир бор Дембелени қўлга киритишга уриниб кўрмоқчи

2 май,2017, 18:11 341

“Ювентус” яна бир бор Дембелени қўлга киритишга уриниб кўрмоқчи

Шотландиянинг “Селтик” клуби форварди Мусса Дембеле фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра 20 ёшли франциялик футболчига “Ювентус” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Таъкидлаш керакки Турин суперклуби Дембелени ўтган йили сотиб олиши ҳам мумкин эди. Бироқ, якунда ушбу келишув амалга ошмай қолди.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум Шотландия чемпионатида жами 29та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Селтик” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.