“Ювентус” янги ҳужумчи олади

10 март,2017, 11:40 411

“Ювентус” янги ҳужумчи олади

 

“Ювентус” жамоаси Италия чемпионатида энг кучли ҳужум чизиғига эга бўлишига қарамай яна моҳир тўпурар олишга уринмоқда.

Бу гал турин клуби раҳбарияти Испания чемпионатида иштирок этаётган “Атлетик” ҳужумчиси Иньяки Вильямсга оғиз солмоқда.

“Ювентус” 22 ёшли бу футболчини ёзги трансферлар мавсумида ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Иньяки Вильямсга туринликлардан ташқари “Ливерпуль” ва “Боруссия” жамоалари ҳам харидор бўлмоқда.

“Атлетик”да қолишни истаётган футболчи бу мавсум жами 37 та учрашувда қатнашиб, бешта гол урди ва еттита голли пас узатди.

SPORTS.uz