“Ювентус” ярим ҳимоячисини ижарага берди

6 август,2017, 00:53 324

“Ювентус” ярим ҳимоячисини ижарага берди

Италиянинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Роландо Мандрагора 2017/18 йилги мавсумни ижара асосида “Кротоне” клубида давом эттирадиган бўлди.

20 ёшли хавбек бир мавсумга ижарага берилди. 2016 йил бошида “Ювентус” уни 6,5 млн евро эвазига “Женоа”дан сотиб олган эди ва ёзга қадар “Пескара”га ижарага берган эди.

Ўтган мавсумда Мандрагора “Ювентус” сафида 1 ўйинда майдонга тушган эди.

Маълумот учун, шу йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтган ёшлар(U-20) ўртасидаги ЖЧда иштирок этган Мандрагора Италия термаси сафида бронза медалини қўлга киритган эди.

Ўхшаш хабарлар