"Ювентус"дагилар саросимага тушиб қолишди

Италиянинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Томас Ринкон яқин орада жамоани тарк этади.

Турин клуби раҳбарияти тезроқ “Аталанта”дан Леонардо Спинаццолуни ортга қайтаришмоқчи. Бироқ Европа Лигасида иштирок этадиган Бергамо клуби 24 ёшли футболчини қўйиб юбормоқчи эмас.

“Ювентус” 29 ёшли Ринконни Леонардога алмашмоқчи. Бундан ташқари, Ринконнинг маошининг бир қисмини “кекса синьора” тўлаши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!