“Ювентус”нинг бу трансфер бозоридаги асосий мақсади ким эканлиги маълум бўлди

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Неманья Матич “Ювентус”нинг ушбу трансфер бозоридаги асосий мақсади бўлиб турибди, дея хабар бермоқда Sky Sports. Хабарларга қараганда, жамоалар аллақачон музокараларни бошлаб юборишган.

Матичнинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ниҳоясига етади.

Маълумот учун, сербиялик футболчи якунланган мавсумда АПЛда 35 та баҳсда майдонга тушди ва 1 гол киритиб, 7 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!