
“Ювентус”нинг ўз уйидаги мағлубитясиз серияси 48 ўйинга етди
Европа Чемпионлар лигаси чорак финал дастлабки ўйинида “Ювентус” ўз уйида “Барселона” футболчиларини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди.
- Фотогалерея: “Ювентус” – “Барселона” 3:0
- Туриндаги кичик сенсация ёҳуд "Ювентус"-"Барселона" учрашуви видеошарҳи
Шу тариқа туринликлар ўз майдонида барча турнирларда кетма-кет 16-ғалабасини қўлга киритди. Бундан ташқари, “Ювентус” ўз майдонида барча мусобақаларда 48 та ўйиндан буён мағлуб бўлмай келмоқда.
Айни вақтда Массимилиано Аллегри жамоаси ўз майдонида 42 ғалаба ва 6 дурангга эришган.
Комментарии