"Ювентус"нинг қурби етмаган футболчини "Милан" сотиб олмоқчи

30 май, 13:20 231

“Лион” клуби етакчиларидан бири Корентен Толиссо фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Таъкидлаш керакки, бугун “Аталанта” ярим ҳимоячиси Франк Кессиэ ҳам “Милан”да тиббий кўрикдан мувоффақиятли ўтди ва шартнома имзолаши кутилмоқда. Бироқ, шунга қарамасдан “россонерилар” жамоанинг ўрта чизиғини кучайтиришда давом этишмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган маълумотларга кўра, “Милан” клуби бош директори Марко Фассоне ва жамоанинг спорт  директори Массимилиано Мирабеллилар Толиссонинг трансфери бўйича дастлабки музокараларни ўтказишган.

Даставвал, 22 ёшли футболчи учун Туриннинг “Ювентус” клуби ҳам кураш олиб бораётган эди. Бироқ, “Лион” раҳбарияти футболчининг нарҳини 35-40 млн евро деб баҳолаганидан сўнг, “кекса синьора” бу борада курашдан чиқди.

Маълумот учун, Толиссо жорий мавсум Франция чемпионатининг 31та турида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.