Забиҳилло Ўринбоев — M-150 Cup финалининг энг яхши ўйинчиси

 

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусобақа финалида Япония U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушиб, пеналтилар сериясига кўра ғолибликни қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди

Терма жамоамиз сардори Забиҳилло Ўринбоев финал учрашувида ажойиб ўйин намойиш қилиб, ғалабамизга катта ҳисса қўшди. У дастлаб 43-дақиқада ҳисобни очди. Япония ҳисобни тенглаштиргандан кейин, яна Ўринбоев катта саҳнага чиқиб, 73-дақиқада боши билан чиройли зарба йўллаган ҳолда Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйиндан кейин пенальтилар сериясида ҳам ишончли тарзда пенальтини ижро этиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Забиҳилло Ўринбоев учрашувдан сўнг финалнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди ва махсус совринни қабул қилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!