Забихилло Ўринбоев: Биз Вьетнамдан жамоа сифатида кучлимиз

Эртага Хитойда ўтаётган олимпия терма жамоасилари ўртасидаги Осиё чемпионати финал баҳси ўтказилади. Мазкур беллашув олдидан терма жамоамиз сардори Забихилло Ўринбоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Финалда ким гол уриши аҳамиятсиз. У ҳимоячи ёки ҳужумчи фарқи йўқ. Муҳими барча ўз вазияасини бажаришидир. Мен гол ураманми ёки бошқасими, асосийси ғалаба қозонсак бўлгани. Биз ким гол уриши борасида ўйламаяпмиз.

Ўйлашимча, биз Вьетнамдан жамоа сифатида кучлимиз. Биз финалда буни исботлаймиз, - дейди Ўринбоев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!