Зафар Тураев: Ғалабамиз муборакликларга байрам туҳфасидир

19 март, 17:25 350

Зафар Тураев: Ғалабамиз муборакликларга байрам туҳфасидир

 

Хабарингиз бор, кеча олий лига 3-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Машъал” учрашуви бўлиб ўтди. Унда муборакликлар 0:2 ҳисобида зафар қучишди. Беллашувдан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Зафар Тўраев ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.  

- Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, Ғузорда анча шиддатли ва қийин баҳсни ўтказдик. «Машъал» бу мавсум ҳам ўз олдига юқори мақсад қўйган. Энг муҳими, кеча Муборакда «Наврўз» байрами кенг нишонланди. Биз эса анашу байрамга бутун жамоамиз билан ҳисса қўшдик. Қисқа қилиб айтсам ғалабамиз, муборакликларга, жамоамиз мухлисларига байрам туҳфасидир. Муҳими биздан омад кетмасин. Ғалаба билан барчани табриклайман, - дейди Тўраев.