Замонавий бешкураш федерациясининг тақдимот маросими ҳамда илк чемпионлар (фото)

1 апрель, 17:25 171

Ўхшаш хабарлар

Пойтахтимиздаги от спорти бўйича олий спорт маҳорати мактабида замонавий бешкураш федерациясининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, замонавий бешкураш бўйича ўтказилган Тошкент шаҳар очиқ чемпионатининг илк ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Унга кўра, Руслан Прохоров мусобақа ғолиби бўлди. 2- ва 3-ўринлар Руслан Маматқулов ҳамда Елизавета Карачанга насиб этди. Қизлар ўртасидаги беллашувларда Елизавета Карачанга тенг келадигани топилмади.

Тадбирда спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишлар ҳам намойиш этилди.

Фотомухбиримиз тақдимот маросими ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлашга бағишланган тадбирдан фоторепортаж тайёрлаб келган. Қуйида уларни эътиборингизга ҳавола этамиз: