Зарбага дош бермаган рақиблар уч боксчимизни финалга ўтказиб юборди

 

 

Қозоғистонда бокс бўйича ёшлар ўртасида давом этаётган нуфузли халқаро турнирда ярим финал учрашувлари якунланди.

Мусобақанинг ярим финалидаги энг кескин ва муросасиз бўллашувлар оғир вазнли боксчилар ўртасида бўлди.

Айниқса, ўта оғир вазн боксчилар баҳсида ўзбекистонлик Лазизбек Муллажоновнинг иқтидори ва маҳорати мухлису мутахассислар олқишига сазовор бўлди. Ярим финалда мезбонлар вакили Эрнар Канатбоев билан жанг қилган ҳамюртимз рақибини биринчи раунднинг ўзидаёқ таслим қилди.

Лазизбек финал учрашувида россиялик Димитрий Куликка қарши рингга чиқадиган бўлди.

91 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган Жамшидбек Муҳаммадалиев ҳам ярим финал учрашувида мезбон боксчи Досжон Аҳмедовни иккинчи раунддаёқ мағлубиятни тан олишга мажбур қилди ва финалда қирғизистонлик Илёс Ниёзов билан жанг қилади.

Оғирлиги 81 килограмм бўлган боксчилар ўртасида Темур Эргашев қирғизистонлик Данислан Токтарбаевни катта устунлик билан енгди. ҳамюртимиз сўнгги жангда қозоғистонлик Даулет Эсеновга қарши рингга кўтарилади.

Иштирокини ярим финалда тўхтатган Зоиржон Жуманазаров ва Асадбек Шодиев бронза медаль билан кифояланди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!