
Завиша Милославлевич Андижонда! (фото)
Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон футбол федерацияси ҳудудларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш мақсадида сербиялик 56 ёшли мутахассис Завиша Милославлевични мамлакатимизга таклиф этган эди.
У ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўзининг дастурини тақдим этди. Агар мамлакат футбол раҳбарияти томонидан бу дастур ўрганиб чиқилиб, маъқул деб топилса, Завиша Милославлевич билан шартнома имзоланади.
У 3-ҳудуд ҳисобланган водийда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида иш олиб бориши кўзда тутилмоқда. Завиша Милославлевич ҳудудлардаги болалар футболи мураббийлари билан учрашиш, у ердаги ҳолатни ўрганиш мақсадида, бугун Андижон шаҳрига келди.
Сербиялик мутахассиснинг Андижондаги тассуротлари ҳақида бироздан сўнг маълум қиламиз.
Фикрлар