Зазанинг дубли "Валенсия"га ғалаба келтирди

9 апрель, 17:40 273

Зазанинг дубли

Бундан бир неча дақиқа олдин Испания Ла лигасининг 31-туридан ўрин олган “Гранада” ҳамда “Валенсия” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли кечган учрашувда “кўршапалаклар”нинг италиялик ҳужумчиси Симоне Заза майдон эгалари дарвозасини икки марта ишғол этган бўлса, мехмонларнинг учинчи голига Мина Санти муаллифлик қилди. “Гранада”нинг ягона жавоб тўпини эса 65-дақиқада Понсе Эсекиэль киритди. Якуний ҳисоб 1:3.

Ушбу ғалабадан сўнг “Валенсия” очколари сонини 39тага етказиб олган бўлса, “Гранада” 20 очко билан 19-ўринда қолди.