"Зенит" А Серия тўпурарини ўз сафига қўшиб олмоқчи ёҳуд Манчини эски шогирдини янги жамоасига чорламоқда

3 июнь,2017, 08:30 276

Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Эдин Жеко фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

Ansa нашри тарқатган хабарларга кўра босниялик футболчи питерликларнинг янги устози – Роберто Манчинидан шахсан таклиф олган. Айтиш лозимки, Манчини ва Жеко ўз вақтида “Манчестер Сити”да бирга фаолият олиб боришган.Шу жиҳатдан айтиш мумкинки, италиялик мутахассис унинг имкониятларини яхши билади. 

Эслатиб ўтамиз, Жеко якунланланган мавсум 29та гол билан Италия А Серияси тўпурари бўлган бўлса, 8та гол билан УЕФА Европа лигасида ҳам тенгсиз ҳужумчи деб топилган эди.

Жулиано ва Жеко Европа лигасининг энг яхши тўпурарлари бўлишди 

А Серия. Тоттининг сўнгги ўйинида “Рома” “Женоа” устидан ғалабага эришди ва бошқалар