“Зенит” Маноласнинг шартига кўнди

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби раҳбарияти ўзлари жиддий қизиқиш билдираётган “Рома” ҳимоячиси Костас Маноласнинг молиявий талабларини қондиришга рози бўлди. Айтиш лозимки, аввалроқ грециялик футболчи йилига 4 млн евродан кам маошга рози бўлмаслиги ҳақида айтган эди.

Tuttocalciochannel нашрининг хабар беришича, питерликлар 26 ёшли футболчига йилига 5 млн евро маош тўлашга тайёр. Агар Греция терма жамоаси аъзоси ушбу таклифга кўнса, россияликлар унга 3 йиллик шартнома таклиф қилишади.

Эслатиб ўтамиз, Маноласнинг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!