“Зенит” “Рома”нинг икки футболчиси учун 65-70 млн евро сарфлайди

24 июнь,2017, 13:50 419

“Зенит” “Рома”нинг икки футболчиси учун 65-70 млн евро сарфлайди

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби раҳбарияти “Рома” билан Костас Манолас ва Леандро Паредесларнинг трансферлари бўйича келишувга эришди.

Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, питерликлар бу икки футболчи учун бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 45 млн евро тўлайди. Бироқ, италиялик машхур журналист Жанлука Ди Марцио тарқатган хабарга кўра “Зенит” ушбу икки трансфер учун 65-70 млн евро атрофида маблағ сарфлайди.

Таъкидлаш керакки, Манолас аллақачон “Зенит”га ўтишга розилик билдирган, энди фақат икки клуб бу борада келишувга эришса бас. Парадеснинг ҳам катта эҳтимол билан питерликлар аъзосига айланиши кутилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.