"Зенит" Россия тарихига кирди

24 ноябрь,2017, 16:32 279

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби кеча Европа лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида “Вардар”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, питерликлар ушбу ғалабадан сўнг УЕФА коэффициентлар жадвалидаги очколари сонини 200тага етказиб олишди ва бу кўрсатгичга эришган илк рус клуби бўлиб тарихга киришди.

Айтиш керакки, “Зенит” Чемпионлар лигаси ҳамда Европа Лигаси/УЕФА Кубогида умумий ҳисобда 58та учрашувда ғалаба қозонган, саралаш раундларида эса 16та ўйинда ғолиб бўлган. Дуранглар сони эса 23та, саралашларда эса 4 марта муроса йўлини танланган. Бундан ташқари улар Чемпионлар лигасининг турли босқичларига чиққанликлари учун бонус сифатида жами 43 очкони қўлга киритишган.

Маълумот учун, “Зенит”нинг ортидан ушбу рўйхатда ЦСКА (186), «Спартак» (180,5) ва «Локомотив» (116,5) каби рус клублари келишмоқда.