Зидан: 10 киши қолиб, ҳисобни тенглаштиргандан кейин ҳимоя ҳақида ўйлаш керак эди

24 апрель, 09:01 576

Зидан: 10 киши қолиб, ҳисобни тенглаштиргандан кейин ҳимоя ҳақида ўйлаш керак эди

 

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Барселона”га қарши (2:3) кечган “Эл-Класико”дан кейин фикрларини билдириб ўтди.

“Биз хурсанд эмасмиз. Ўйин давомида кўплаб вазиятлар яратдик, аммо уларнинг барчасидан самарали фойдалана олмадик. Натижадан ҳайрон қоляпман. Месси ҳақиқий қаҳрамон. У иккита гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Аммо у бу ишни бир ўзи қилмади.

Бир киши кам бўла туриб ҳисобни 2:2 кўринишига келтирар экансан, кўпроқ ўйлаш ва биргаликда ҳимояни ушлаш лозим. Биз учунчи голни киритиш ҳақида ўйладик ва бу бизга панд берди”, – дейди франциялик мутахассис.