Зидан 18 ёшли Мбаппега телефон қилиб, бир талай ваъдалар берди

23 июнь, 08:54 286

Зидан 18 ёшли Мбаппега телефон қилиб, бир талай ваъдалар берди

 

Франциянинг “Монако” клуби футболчиси, ўтган мавсумда порлаган Киллиан Мбаппе “Реал”га ўтиши мумкинлигига яна бир сабаб пайдо бўлди.

L`Equipe нашрининг маълум қилишича, “Реал Мадрид” бош мураббийи Зинедин Зидан монегасклар ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан телефон орқали суҳбат қуриб, унга бир талай ваъдалар берди.

Хусусан, франциялик мутахассис ҳамюртини “Қироллик клуби”га ўтишни тавсия қилди ва клуб юбораётган таклифни қабул қилишини сўради. Шунингдек, суҳбат давомида Зидан 18 ёшли футболчига “Реал”да етарлича ўйин амалиёти тақдим этишини ва уни юқори даражадаги футболчига айланишига ёрдам беришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал “Реал” раҳбарияти Килиан Мбаппенинг трансфери учун 135 миллион евро сарфлашга тайёр экани маълум бўлганди.