Зидан Асенсиодан ҳайрон қолмади

Испания Суперкубогининг илк ўйинида “Барселона” устидан қозонилган 3:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, “Реал” бош мураббийи заҳирадан майдонга тушиб, гол киритган Марко Асенсионинг ҳаракатларини юқори баҳолади.

“Асенсионинг ўйинидан ҳайратланмадим. У феномен. У ҳимоячиларни ортда қолдирди ва ажойиб зарба йўллади. Мен қолганлар сингари унинг ўйинидан ҳам қониқдим. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганда заҳирадан майдонга тушиб, гол киритиш осон иш эмас.

Бундай илиқ гапларни бутун жамоага айтишим мумкин”, – деб айтиб ўтди франциялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!