Зидан “Атлетик” дарвозабонини сотиб олинишига рози бўлди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Бильбаонинг “Атлетик” клуби дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича франциялик мутахассис аллақачон 23 ёшли испаниялик посбонни сотиб олишга ўз розилигини берган. Таъкидлаш лозимки, Кепанинг “Атлетик” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва “Реал” футболчи ўз шартномасини узайтирмаслиги учун ҳаракат қилмоқда.

Маълумот учун, Кепа Испания Ла Лигасининг ўтган 7та туридан 6тасида майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 9та тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!