Зидан: “Атлетико”га қарши баҳсда фаворит йўқ

1 май,2017, 21:15 452

Зидан: “Атлетико”га қарши баҳсда фаворит йўқ


“Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Атлетико”га қарши кечадиган ЕЧЛ ярим финал илк учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Биз биринчи ўйин муҳимлигини яхши биламиз. Фақат шу ҳақда ўйлаймиз. Илк дақиқалардан яхши ўйнашимиз шарт, шунинг учун мухлислардан қўллаб-қувватлашни сўраб қоламан. Нима қилишни биламиз. Имкониятлар тенг. Бу ерда фаворит йўқ. Биз “Атлетико” билан бир-биримизни яхши биламиз. Ортиқча бош қотириш керак эмас. Бу жамоа бизга доимо қийинчилик туғдириб келган. Энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатимиз деган умиддаман, – дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, 2 май куни бўлиб ўтадиган илк баҳсни англиялик Мартин Аткинсон бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.