Зидан "Барселона" футболчисини олади

23 март, 16:55 923

Зидан

 

Испаниянинг икки гранди - "Барселона" ва "Реал" клубларининг бир-биридан ўйинчи олиши камдан кам кузатиладиган ҳолат. Ҳар икки жамоа мухлислари ашаддий рақиб таркибига ўтиб кетган футболчиларни ҳеч қачон кечирмайди.

"Барселона" куни кеча "Реал" ўйинчиси Искога агар футболчи Мадрид клубини ташлаб келса 20 миллион евро ваъда қилганди. "Реал" эса "Барселона"нинг энг исқтидорли футболчиларидан бирини ўзига оғдириб олмоқчи.

Ўз иқтидори билан мутахассислар эътиборига тушган 19 ёшли ярим ҳимоячиси Карлес Аленья анчадан буён "Реал" кузатувида қолмоқда. "Барселона"нинг иккинчи жамоасида ўйнаётган бу футболчига "Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи қизиқмоқда.

Мадридликлар вакиллари футболчининг оиласи билан алоқага чиқди ва футболчига бўлган қизиқишини маълум қилди.

Карлес Аленья "Барселона"нинг иккинчи жамоасида 22 та учрашувда иккита гол урди, Қирол кубоги доирасидаги учрашувда асосий жамоа таркибида дебютини ўтказиб, рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.