Зидан "Барселона"ни ҳеч қачон бошқармайди

2 апрель, 19:35 495

Зидан

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ўзининг “Барселона”да ишлаш эҳтимолларига тўхталиб ўтди.

“Келажакда “Барселона”ни бошқараманми? Йўқ. Мана газетангиз учун сарлавҳа”, - дейди франциялик мутахассис El Mundo нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” айни дамда “Барселона”дан икки очко кўп жамғарган ҳолда Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда. Таъкидлаш керакки, “қироллик клуби” каталонияликлардан битта ўйин кам ўтказишган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.