Зидан "Бавария"га қарши кенгайтирилган таркибни эълон қилди

Мадриднинг “Реал” клуби устози Зинедин Зидан бугун “Бавария”га қарши бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳси учун жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди.

Унга кўра жароҳатланган Дани Карвахаль ва Иско ушбу таркибга киритилмади.

Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Кико Касилья, Лука Зидан;

Ҳимоячилар: Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо Фернандес, Марсело, Тео Эрнандес;

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Марко Асенсио, Матео Ковачич, Дани Себальос;

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Борха Майораль.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда “қироллик клуби” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бугунги баҳс эса Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!