Зидан: Бизни 4 та финал кутиб турибди

“Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан хали ҳеч нарса қўлга киритилмаганини ва олдинда жиддий ўйинлар бор эканини айтиб ўтди.

“Балки, бизда имконият кўп ва мақсадимизга яқинмиз дейишимиз мумкиндир. Аммо хали олдинда 4 та баҳс бор ва биз ҳеч нимага эришганимиз йўқ ҳозирча. Олдинда 4 та финалимиз бор. 3 та Ла лигада, 1 та ЕЧЛда”, - деб франсуз мутахассисининг фикрларини келтириб ўтди АS нашри.

Маълумот учун, Зидан жамоасини олдинда Ла лигада “Севилья”(уйда), “Сельта”(меҳмонда) ва “Малага”(меҳмонда)га қарши ўйинлар кутиб турибди. Бундан ташқари “қаймоқранглилар” 3 июнь санасида Европа Чемпионлар лигаси финалида “Ювентус” билан ўйнашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!