Зидан: Буффон қизил карточкага ҳақли эмас эди

“Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Ювентус”га қарши ЕЧЛ 1/4 финал учрашувида Жанлуижи Буффоннинг майдондан четлатилишга ҳақли эмаслигини таъкидлаб ўтди.

Бу вазиятда ўйин бош ҳаками қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида туринликлар дарвозасига пенальти белгилаган.

Буффон қизил карточкага ҳақли эмас эди, аммо ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. Бу ҳолат унинг бутун фаолияти давомида эришган нарсаларини инкор қилмайди. Бу катта футбол ва ҳар доим шундай вазиятлар бўлиб туради. Умид қиламанки, у кейинги мавсум ҳам ўйнайди. Бу унинг фаолиятидаги охирги ўйин эмас, – дейди Зидан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!