Зидан “Эль-Классико”дан сўнг Роналдуни қайдномага ҳам киритмади

26 апрель,2017, 15:25 922

Зидан “Эль-Классико”дан сўнг Роналдуни қайдномага ҳам киритмади

Бугун Испания Ла лигасида 34-тур ўйинлари давом эттирилади. “Реал” сафарда “Депортиво”га қарши баҳс олиб боради. “Реал” расмий сайтининг хабар беришича, “қаймоқранглилар” бош мураббийи Зинедин Зидан мазкур баҳсга 19 нафар футболчини рўйҳатдан ўтқазган.

Эътиборлиси эса бу рўйҳатда Криштиану Роналду хамда Тони Кроосларга жой тегмаган. Тўлиқ рўйҳат билан қуйида танишасиз.

Дарвозабонлар: Навас, Касилья, Яньес;


Ҳимоячилар: Карвахаль, Варан, Начо, Марсело, Данило, Техеро;


Ярим ҳимоячилар: Хамес, Каземиро, Ковачич, Васкес, Модрич, Асенсио, Иско;


Ҳужумчилар: Бензема, Мариано, Мората.