Зидан: Ҳозирги "Реал" уч йил аввалгисидан анча кучли

12 апрель,2017, 10:00 709

Зидан: Ҳозирги

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан бугун бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси чорак финалида “Бавария”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен Карлони биламан, у эса мени. Аммо, бу ҳозир энг муҳими эмас. Бугун иккита буюк жамоа ўзаро майдонда кураш олиб боради, Зидан ва Анчелотти эмас. Биз ЕЧЛда ажойиб ўйинлар намойиш этмоқдамиз ва бу учрашувда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Ҳозирги “Реал” уч йил аввалгисидан анча кучли ва биз буни “Бавария”га қарши ўйинда исботлашимиз керак”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ва “Реал” жамоалари баҳси бугун Тошкент вақти билан 23:45да старт  олади.