Зидан Каземирони кимларга ўхшатди?

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан шогирди Каземиронинг шаънига илиқ сўзлар айтди. Франциялик мутахассис бразилиялик футболчини Дидье Дешам ва Клод Макелелеларга қиёслади.

“Ҳа, Каземирони Дешам ва Макелелега қиёслаш мумкин. У ҳар доим ҳудди улар каби ўйин давомида ҳужум ва ҳимояда мувозанатни таъминлаб туради. Унинг ҳаракатлари мени ҳеч ҳам ажаблантирмайди. Каземиро ўз кучига ишонади ва йилдан-йилга ўз ўйинини ўстириб бормоқда”, - дейди Зидан Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Зидан бундан аввалроқ қишда “Реал”га ҳеч қандай янги футболчи сотиб олиш нияти йўқлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!