Зидан Килиан Мбаппени "Реал"га олиб келмоқчи

26 апрель,2017, 15:28 465

Зидан Килиан Мбаппени


“Монако” клубининг 18 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе мавсум охирида Европанинг гранд жамоасига ўтиши мумкин.

L'Equipe нашрининг тарқатган хабарига кўра, франциялик футболчига Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жиддий қизиқиш билдирган.

Мураббий фикрича, ҳужумчи жамоанинг ўйини кучайишига ёрдам бера олади ва бу борада клуб президенти Флорентино Перес билан гаплашган.

Аввалроқ монегасклар Мбаппенинг трансферидан 130 миллион евро ишлаб олишни режалаштираётганлиги маълум қилинган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.