Зидан: Классикодаги ғалаба чемпионни аниқламайди

22 апрель, 18:37 381

Зидан: Классикодаги ғалаба чемпионни аниқламайди

“Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан эртанги “Эль-Классико” олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Зидан “Барселона”га қарши ўйинга 20 футболчини қайдномага киритди. Бэйл ҳам бор (Фото)

“Эртага биз ғалаба қозонсак, чемпион номи аниқ бўлмайди. Бу бир баҳс, ундан кейин яна 6 та ўйинимиз мавжуд. “Барселона” билан ўйин алоҳида аҳамиятга эга. Бу бир дербига ўхшайди. Сиз бундай ўйин олдидан ҳеч нимани таҳмин ҳам қила олмайсиз.

Бэйл биз билан бўлади, у яхши шуғилланди. У эртага асосий таркибдан жой олади ёки йўқ буни эртага билиб оласизлар.

“Барселона” “Сантьяго Бернабеу”да босим остида бўладиган жамоа эмас. Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлик уларга таъсир этмайди” –, деб айтиб ўтди франциялик мутахассис ўйиндан олдин.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Барселона” қарама-қаршилиги эртага Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.