Зидан Коэнтраунинг “Реал”ни тарк этмаслигига умид қилмоқда

3 апрель, 10:48 395

Зидан Коэнтраунинг “Реал”ни тарк этмаслигига умид қилмоқда

 

“Реал Мадрид” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан португалиялик ҳимоячи Фабио Коэнтраунинг жамоада қолишига умид қилаётганини маълум қилди.

“Коэнтрау менга керак, у жамоанинг бир қисми. Фабио жароҳатлари туфайли жисмоний жиҳатдан муаммоларга дуч келди. У “Реал” учун кўп ўйинлар ўтказгани ва Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлганини ёдда сақлаши керак.

Жароҳатлар уни сафдан чиқариб юборди. Бундай пайтларда эса даволаниш ва соғлиқни ўйлаш муҳимроқ. Умид қиламанки, Коэнтрау мавсум сўнггида бизни тарк этмайди”, – деди франциялик мутахассис.

Жорий мавсумда “Реал” Испания чемпионатида 28 ўйин ўтказди, Фабио Коэнтрау эса улардан атиги биттасида иштирок этди.