Зидан Ла лигадаги “финал”га ўз ўғлини, Бейл хамда Пепеларни қайдномага киритди

20 май,2017, 20:57 935

Зидан Ла лигадаги “финал”га ўз ўғлини, Бейл хамда Пепеларни қайдномага киритди

Эртага Испания Ла лигасида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Мадриднинг “Реал” клуби сафарда “Малага”га қарши баҳс юритади. Чемпионлик хал этиладиган мазкур ўйинга “қаймоқранглилар” устози Зинедин Зидан жами 25 нафар футболчини қайдномага киритди.

Эътиборлиси, ушбу рўйҳатдан Зинединнинг ўғли Энцо Зидан ҳам ўрин эгаллаган. Бундан ташқари, бир нечта ўйинларни жароҳати сабаб ўтказиб юборган Пепе хамда Гарет Бейллар ҳам эртанги ўйин учун қайдномага киритилишган. Тўлиқ рўйҳат билан қуйида танишасиз.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.