Зидан “Леганес”га қарши ўйинга 19 футболчини жалб қилди. Роналду йўқ

5 апрель,2017, 14:42 805

Зидан “Леганес”га қарши ўйинга 19 футболчини жалб қилди. Роналду йўқ

 

Бугун Испания чемпионати 30-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда “Реал” сафарда “Леганес” меҳмони бўлади.

Мазкур учрашувга “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан 19 футболчини жалб қилди. Португалиялик юлдуз Криштиану Роналдуга эса бироз дам берилди.

Қуйида ушбу баҳсга чақирилган футболчилар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

Маълумот ўрнида, “Леганес” – “Реал” ўйини бугун 00:30да старт олади.