Зидан “Ливерпул”нинг 19 ёшли футболчисини сотиб олмоқчи

10 март,2017, 12:28 479

Зидан “Ливерпул”нинг 19 ёшли футболчисини сотиб олмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти ёзги трансферлар даврида жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар қилмоқчи. Маълумотларга қараганда келгуси мавсумда “қироллик клуби”нинг ҳар бир чизиғида янги футболчилар пайдо бўлади.

Еxpress.co нашрининг хабар беришича, мадридликлар ёзда “Ливерпуль” футболчиси Жо Гомесни “Сантьяго Бернабеу”га олиб келишмоқчи. Таъкидлаш керакки, мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан 19 ёшли футболчининг иқтидорини аллақачон пайқаган.

Эслатиб ўтамиз, Гомес январда мерсисайдликлар билан 2020 йилга қадар шартномасини узайтирган эди.