Зидан Мбаппега телефон қилди ва унга "қоп-қоп" ваъдалар берди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Монако” форварди Килиан Мбаппе билан телефон орқали суҳбатлашди.Зиданнинг ушбу қўғироқдан асосий мақсади 18 ёшли тўпурарни “Реал” таклифига кўндириш бўлган.

Франциялик мутахассис суҳбат давомида ҳамюртига агар у “қироллик клуби” таклифини қабул қилса, унга майдонда етарли ўйин амалиётини беришни ва келажакда жаҳон даражасидаги футболчи бўлиб етишишида ёрдамлашишини айтган.

Таъкидлаш лозимки, Зидан агар Мбаппе жамоага ўтишга рози бўлса, унга жамоада муносиб жой тайёрлаш учун “Реал”нинг юлдуз футболчиларидан бирини сотишга ваъда берган.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!