Зидан: Қаҳрамон ҳакам эмас, Роналду

ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашуви доирасида “Реал” хамда “Бавария” клублари ўртасидаги баҳс(4:2)дан сўнг мезбонлар бош мураббийи қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Бу менинг фаолиятимдаги энг оғир ўйин бўлди. “Бавария” бизни анча қийнади. Бироқ биз хотиржамликни сақладик. Гол уриш учун қулай имкониятлар юзага келди бироқ буни уддалай билмадик. Ҳеч ким хатодан суғурталанмаган.

Анчелотти бугунги ҳакамликдан норози бўлди? Ҳакамларнинг ишини муҳокама қилиш ниятим йўқ. Уларнинг иши ҳам жуда оғир.

Бугун ўйин қаҳрамони ҳакан Виктор Кашшаи эмас, Роналду бўлди. Биз охиригача курашдик. Заҳирадан майдонга тушганлар ҳам ажойиб ўйнашди. Ўйлашимча икки ўйин натижасига кўра биз ғалабага хақли эдик.

“Ювентус”ни энг ноқулай рақиб деб билган бўлар эдим. Бироқ бу босқичга келиб кучсиз жамоани ўзи қолмайди” –, деб айтиб ўтди франциялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!