Зидан: "Реал" биринчи ўринда, аммо бу ҳали ҳеч нарсани англатмайди

19 март, 13:10 385

Зидан:

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан кеча бўлиб ўтган “Атлетик”ка (1:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Франциялик мутахассиснинг сўзларига кўра жамоасининг пешқадамлиги ҳали ҳеч нарсани англатмайди.

“Биз кучли рақибнинг майдонида ғалабага эриша олдик. “Атлетик” ўз майдонида ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишини аввалдан билган эдик. Бугун биз жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик, бу эса бизнинг ўз вазиятимизни янада яхшилашга имкон беради.

“Реал” мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда, аммо бу ҳали ҳеч нарсани англатмайди. Бизни олдинда қийин учрашувлар кутиб турибди”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” кечаги ғалабасидан сўнг 2-ўринда бораётган “Барселона”дан 5 очкога илгарилаб кетти.