Зидан: "Реал"даги ҳеч бир футболчи мендан ўзини бошқа жамоага қўйиб юборишни сўрамаган

21 август, 10:40 946

Зидан:

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра шогирдларидан ҳеч бири шу пайтга қадар “қироллик клуби”дан кетиш нияти борлиги ҳақида унга айтмаган.

“Реал”нинг ҳеч бир футболчиси мендан ўзини бошқа жамоага қўйиб юборишини сўрамаган. Ўз навбатида мен ҳам айни дамда қўл остимда бўлган футболчилари бор жамоани истайман. Аммо, трансфер деразаси ёпилгунига қадар ҳамма нарса бўлиши мумкин”, - дейди франциялик мутахассис Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” кеча чемпионатнинг илк турида “Депортиво” меҳмони бўлган ва сафарда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.