Зидан "Реал"га 20 ёшли ҳамюртини олиб келмоқчи

24 май, 10:50 703

Зидан

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Бетис” ярим ҳимоячиси Даниель Себальосага қизиқиш билдирмоқда.

Франциялик мутахассиснинг сўзларига кўра 20 ёшли ҳамюрти келажакда “Реал”га ёрдам бериши мумкин. Таъкидлаш лозимки, “Реал” футболчини сотиб олган тақдирда ҳам ундан янги мавсумда фойдаланмоқчи эмас ва яна “Бетис”нинг ўзига ижарага бериб юбормоқчи.

Маълумотларга қараганда Себальосани шунингдек Мадриднинг бошқа бир клуби – “Атлетико” ҳам ўз сафида кўришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг андалусияликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Унга кўра Себальосанинг  товон пули 15 млн еврони ташкил этади. У жолрий мавсум Ла лиганинг 30та турида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.

"Малага" президенти: "Барселона" бизга"Реал"ни мағлуб этишимиз учун пул таклиф қилган >>>

Ана холос: Ронладуни “Реал”га Перес олиб келмаган>>>