Зидан "Реал"га Давид де Хеа келишига қаршилик қилди

 

 

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеани Мадридга олиб келиш фикрига қарши чиқди. Франциялик мутахассис клуб раҳбари Флорентино Пересни Давид де Хеа ўз шогирдлари орасида кўришни истамаслига ҳақида огоҳлантирган.

"Реал" раҳбариятини асосий дарвозабон Кейлор Наваснинг ўйини қониқтирмаяпти ва ёзги трансферлар мавсумида янги дарвозабон олиниши керак. Айни пайтда мадридликларнинг асосий нишони "Челси" посбони Тибо Куртуа ҳисобланади.

Агар Куртуани олиш имконияти бўлмаса, "Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис ва "Милан"даги ёш посбон Жанлуижи Доннарумма номзодлари кўриб чиқилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!