Зидан “Реал”ни тарк этмайди

17 апрель, 21:30 423

Зидан “Реал”ни тарк этмайди


Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан келаси мавсумда ҳам “қироллик клуби”ни бошқаришда давом этади, дея хабар беради Marca нашри. Бу қарор клубнинг қандай натижа билан мавсумни тугатишига боғлиқ эмас. Ҳар қандай ҳолатда Флорентино Перес мутахассисни қўллаб-қувватлайди.

Бундан ташқари томонларнинг 2018 йил 30 июнига қадар мўлжалланган шартномаси узайтирилади.

“Реал” Испания чемпионтида битта кам ўйин ўтказган ҳолда “Барселона”ни уч очко ортда қолдириб, турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.