Зидан Роналду масаласида афсус қилаётганини тан олди

2 май, 00:05 1486

Зидан Роналду масаласида афсус қилаётганини тан олди

 

 

"Реал" жамоасини бошқараётган франциялик мутахассис Зинедин Зидан ўзининг футболчилик фаолиятини тилга олар экан, айни пайтдаги шогирди Криштиану Роналду ҳақида ҳам гапирди.

- Криштиану Роналду менинг қўл остимда тўп сурган футболчиларнинг энг кучлиси, - деди Зинедин Зидан. - У билан бир жамоада ўйнамаганим менинг армоним. Лекин мен бошқа супертўпурар бразилиялик Роналдо билан бирга тўп сурганман. Мен уларнинг иккисига ҳам ҳавас қиламан.

Зинедин Зидан футболчилик фаолиятида асосий эътиборни гол уришга эмас, аксинча жамоадошларига тўп етказишга қаратгани боис, голлари сони кўп бўлмаганини ҳам айтиб ўтди.

SPORTS.uz