Зидан Роналдуга телефон қилиб, нималар деди?

18 июнь,2017, 12:45 621

Зидан Роналдуга телефон қилиб, нималар деди?

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ОАВларда Криштиану Роналдунинг “қироллик клуби”дан кетишга қарор қилгани ҳақидаги хабардан сўнг, унга телефон қилган.

Marca нашрининг маълум қилишича, франциялик мутахассис Роналду билан суҳбат давомида унинг голлари ва ғолиблик менталитети “Реал”га жуда ҳам зарурлиги ҳақида гапирган. Зиданнинг фикрича, Криштианунинг Испания прокуратураси билан боғлиқ барча муаммолари ҳал бўлади.

Таъкидлаш керакки, португалиялик футболчига Зидандан ташқари, жамоа сардори Серхио Рамос ҳам қўнғироқ қилган ва ундан Мадридда қолишини илтимос қилган.

"Реал" Роналду кетса, ўрнига кимларни сотиб олишни режалаштирмоқда?

"Реал" Роналдуга ҳеч ким сотиб ололмайдиган нарх белгилади

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.