Зидан Роналдуни майдонга туширмасликка қарор қилди

11 январь, 20:20 550

Зидан Роналдуни майдонга туширмасликка қарор қилди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду эртага бўлиб ўтадиган Испания кубогининг 1/8 финал жавоб учрашувида "Севилья" жамоасига қарши майдонга тушмайди. Бу ҳақда "қироллик клуби" расмий сайти хабар бермоқда.

Айтиш керакки мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан ушбу учрашувга 19та футболчини рўйхатдан ўтказди. 

Эслатиб ўтамиз, бу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 3:0 ҳисобида "Реал"нинг ғалабаси билан якунланган ва шу учрашувда ҳам Роналду майдонга тушмаган эди.