Зидан: Салах менга ёқади

“Реал Мадрид” клуби устози Зинедин Зидан “Ливерпуль” хужумчиси Мохамед Салах ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- У ажойиб футболчи ва ўзининг маҳоратини “Рома”да бўлган пайти кўрсаткан эди, хозирда эса “Ливерпуль”да кўрсатяпти. Мохамед жамоаси учун мухим ахамиятга эга бўлган футболчи деб ўйлайман. Хар бир учрашувда у ўсишни кўрсатмоқда ва у хали ёш.

Одатда биз футболчиларни муҳокама қилмаймиз, аммо  агар мендан Салах ҳақида нима дея олишимни сўрасангиз, мен шундай жавоб қайтарардим: У менга футболчи сифатида ёқади!, - дейди Зидан  As нашрига берган интервьюсида

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!