Зидан “бебошлик” қилган Моратани кечирдими?

16 май,2017, 20:50 858

Зидан “бебошлик” қилган Моратани кечирдими?

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Мората “Севилья”га (4:1) қарши Ла Лига 37-тур учрашувида бош мураббий Зинедин Зиданга қўл беришни хоҳламагани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. “Қаймоқранглилар” бош муарббийи Зинедин Зидан эса бу ҳолатга изоҳ бериб ўтди.

“У мени деб жахли чиққани йўқ. Мората бошқа сабаб туфайли жаҳлини тийиб тура олмади. Аммо ўша сабабни билмайман. Бундай ҳолат бўлиб туради. Биз буни муҳокама қилиб олдик ва барчаси хал этилди”, - деб франсуз мутахассисининг фикрни келтириб ўтди АS нашри.

Қайд этиш жоиз, “Севилья”га қарши баҳсда Мората “бланкослар” сафида асосий таркибда ўйинни бошлаган эди ва 61-дақиқада ўз ўрнини бошқа футболчига бўшатиб берди. Испаниялик натижага қизиқмай ва майдонни тарк этди. Футболчилар алмашиш вақтида Зидан Моратага қўлини чўзди, бироқ ўйинчи бунга эътибор бермай шундоқ ёнидан ўтиб кетган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.