Зидан келгуси мавсумни ҳам “Реал”да ўтказишига ишонмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан келгуси мавсум ҳам “қироллик клуби”ни бошқаришига шубҳа қилмаяпти.

Marca нашрининг хабар беришича, франциялик мутахассис аллақачон жамоани янги мавсумгак қандай тайёрлаш ҳақида бош қотирмоқда. Зидан ёзги тайёргарликларнинг асосий қисмини АҚШда ўтказишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” чемпионатнинг 26-тур якунларига кўра айни дамда 59 очко жамғарган ҳолда жадвалда 2-ўринда бормоқда. Ўз навбатида “қироллик клуби”дан 1та ўйин кўп ўтказган “Барселона” ҳисобида 60 очко мавжуд ва улар мусобақада пешқадамлик қилишмоқда. Айтиш керакки, ҳар иккала жамоа Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўлланмани қўлга киритишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!